Профессионал аудит ва консалтинг хизматлари
Nazorat Audit халқаро стандартларга мувофиқ, молиявий аудит, IFRS ҳисобот, солиқ консалтинг ва бизнес маслаҳат хизматларини тақдим этади.
Аудит ва ишонч хизматлари
ҲИСОБОТЛАРНИНГ АНИҚЛИГИ ВА ИШОНЧЛИЛИГИNazorat Audit молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида Халқаро аудит стандартлари (International Standards on Auditing) талабларига тўлиқ мувофиқ, аудит ва ишонч хизматларини кўрсатади. Аудит жараёни рискка асосланган ёндашув асосида амалга оширилиб, ички назорат тизими, молиявий операциялар ҳамда ҳисоботларнинг ишончлилиги ҳар томонлама баҳоланади.
- Мажбурий ва ташаббускор аудит
- Махсус мақсадли аудит (банклар, инвесторлар, давлат органлари учун)
- Келишилган тартиб-таомиллар (Agreed-Upon Procedures)
- Ички назорат ва комплайенс тизимини баҳолаш
Солиқ ва бухгалтерия консалтинги
СОЛИҚ ҚОНУНЛАРИГА МУВОФИҚ ЕЧИМЛАРNazorat Audit солиқ ва бухгалтерия ҳисобини амалдаги қонунчилик ҳамда халқаро янги ёндашувларга мувофиқ, тўғри этиб қўйишга маслаҳат хизматларини тақдим этади. Биз мижозларга солиқ рискларини камайтириш, ҳисобда хатоларни олдини олиш ва молиявий интизомни кучайтиришда ёрдам берамиз.
- Солиқ, маслаҳатлари ва солиқ юкини таҳлил қилиш
- Бухгалтерия ҳисобини тиклаш ва оптималлаштириш
- Ҳисоб сиёсати ва ички регламентлар тайёрлаш
- Солиқ текширувларига тайёргарлик ва кузатиш
IFRS ва бухгалтерия консалтинги
ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МОСЛАШУВКомпания Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (International Financial Reporting Standards) бўйича ҳисоботларни тайёрлаш, трансформация қилиш ва текшириш бўйича профессионал хизматлар кўрсатади. Ушбу хизматлар халқаро инвесторлар, банклар ва молиявий институтлар билан ишлайдиган корхоналар учун муҳимдир.
- Миллий стандартлардан IFRS'га трансформация
- Консолидация қилинган молиявий ҳисоботлар
- IFRS бўйича ҳисоботларни шакллантириш
- IFRS бўйича ҳисоботларни таҳлил қилиш ва тушунтириш
Бизнес ва молиявий маслаҳатлар
СТРАТЕГИК БИЗНЕС ҚАРОРЛАРИБиз мижозларимизга стратегик ва молиявий қарорлар қабул қилишда ишончли таҳлил ва амалий тавсиялар тақдим этамиз. Бу хизматлар корхонанинг барқарор ривожланиши, инвестиция жозибадорлиги ва молиявий самарадорлигини оширишга қаратилган.
- Молиявий таҳлил ва бизнес-режалаштириш
- Пул оқимлари ва ликвидликни бошқариш
- Инвестиция лойиҳаларини баҳолаш
- Корпоратив тузилмаларни оптималлаштириш